«молиявий пирамида» тегли мақолалар


Самарқандда молиявий пирамида ташкил этганликда гумонланганлар ушланди
19 ноябр 2023, 10:36

Самарқандда молиявий пирамида ташкил этганликда гумонланганлар ушланди

Самарқандда Instagram орқали молиявий пирамида ташкил этганликда гумонланган шахслар қўлга олинди. Улар 20 фоиз тўлов қилиб, 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар бериб келгани айтилмоқда. 45 нафар фуқародан дастлабки тўлов сифатида 479 млн сўм олгани аниқланди.

Молиявий пирамидалардан қандай сақланиш мумкин?
22 декабр 2022, 18:07

Молиявий пирамидалардан қандай сақланиш мумкин?

Молиявий пирамида нима ва у қандай ишлайди? Унинг тармоқли маркетингдан қандай фарқи бор? Алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак? «Газета.uz» ислом молияси бўйича эксперт, қатор халқаро ташкилотлар кенгаши аъзоси Хондамир Нусратхўжаев билан ҳамкорликдаги материалида ушбу саволларга жавоб беради.

Жиззахда молиявий пирамида ташкилотчилари қарийб 700 млн сўмни қўлга киритишди
18 май 2022, 19:22

Жиззахда молиявий пирамида ташкилотчилари қарийб 700 млн сўмни қўлга киритишди

Жиззахда молиявий пирамида ташкилотчилари Telegram орқали маблағ жалб қилиб, унинг бир қисми аввалроқ гуруҳга қўшилганларга тўлаб келгани аниқланди. Жами 692,3 млн сўм қўлга киритилган.

Тошкентда молиявий пирамида ташкил этган шахс қўлга олинди
16 апрель 2022, 11:35

Тошкентда молиявий пирамида ташкил этган шахс қўлга олинди

ДХХ Тошкент шаҳрида молиявий пирамида ташкил қилганликда гумонланган «Realnaya investitsiya» жамияти раҳбарини ҳибсга олди. У фуқаролардан 15 мингдан 200 минг долларгача бўлган пулларни олиб, ҳар ойда камида 10% дан фойда беришига ишонтирган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда 100 га яқин фуқародан 2,5−3 млн доллар қарзи бор. Унга нисбатан 7 та модда билан жиноят иши қўзғатилди. Жабр кўрганлардан эса Тошкент шаҳар прокуратурасига мурожаат қилиш сўралмоқда.

Чинозда фуқаро «молиявий пирамида» ташкил қилганликда гумонланиб ушланди
3 март 2022, 12:46

Чинозда фуқаро «молиявий пирамида» ташкил қилганликда гумонланиб ушланди

ДХХ Чиноз туманида «молиявий пирамида» ташкил қилганликда гумонлаб, бир нафар фуқарони ҳибсга олди. У жами 12 кишидан 94 минг АҚШ доллари, 394 млн сўмлик 4 та автомобиль ва 54 бош чорва молини олганлиги айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўғатилди.

Golden Cash Store молиявий пирамидаси тафсилотлари ошкор қилинди
12 январ 2022, 23:30

Golden Cash Store молиявий пирамидаси тафсилотлари ошкор қилинди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти йиллик 262 фоизли депозитларни таклиф қилган Golden Cash Store молиявий пирамидаси бўйича жиноят иши тафсилотларини ошкор қилди. Компания фаолиятидан бир неча минг фуқаро жабр кўрди, улар 100 дан 10 минг долларгача қийматдаги олтин ва кумуш буюмларни топширган. Текширувлар давомида корхонанинг банк ҳисобварағидан 1,1 млрд сўм, таъсисчилардан бирининг пластик картасидан эса 2,4 млрд сўм пул топилди.

Украина фуқароси молиявий пирамида яратганликда гумонланиб, ҳисбга олинди
1 декабр 2021, 12:11

Украина фуқароси молиявий пирамида яратганликда гумонланиб, ҳисбга олинди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Украина фуқароси асос солган Golden cash store хорижий корхонасини молиявий пирамида ташкил этганликда айбламоқда. Терговга кўра, гумондор олтин ва кумуш маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сармоя киритиш орқали унинг сотувидан йиллик 260 фоиз даромад кўришни таклиф қилган. Фоизлар эса янги мижозлар ҳисобидан тўлаб берилган.

Қашқадарёда хорижий компанияларнинг сохта акцияларини сотган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
16 сентябрь 2020, 12:10

Қашқадарёда хорижий компанияларнинг сохта акцияларини сотган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарёда 17 та хорижий компаниянинг сохта акцияларини сотиш эвазига 2 минг нафарга яқин фуқарони жами 9 млн долларга чув туширган шахсларга қарши жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг